21:51 / 21.04.2017
7 045

Президент Талабалар шаҳарчасида қуриладиган янги марказга ном берди

Президент Талабалар шаҳарчасида қуриладиган янги марказга ном берди
Бугун Олмазор туманида бўлган Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган Ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди.

Қайд этилишича, Талабалар шаҳарчасида қурилиши режалаштирилаётган Ахборот-ресурс маркази замонавий талабларга жавоб беради. Марказ электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади. Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади.

Президент марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Мажмуани Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази тарзида ташкил этиш, дунё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро талаблар даражасидаги кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий анжуманларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Талабалар шаҳарчасида қуриладиган янги марказга ном берди