Сурхондарёликлар 187 та қурол ва тўппончани ўз хоҳиши билан милицияга топширди

Сурхондарёликлар 187 та қурол ва тўппончани ўз хоҳиши билан милицияга топширди
Сурхондарё вилоятида ўтказилган “Арсенал” тезкор тадбири давомида 315 нафар милиция ходими ноқонуний қурол сақлаш ҳолатларини ўрганди, дея ёзади “Dia.uz” сайти.

Ўтказилган кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида вилоят бўйича аҳоли ўз ихтиёри билан 187 та ўқотар қурол ва тўппонча, 209 дона турли ўқ-дори ва 1 дона “РГД-5” жанговар гранатасини милицияга топширган.

Қайд этилишича, қурол-аслаҳани ўз ихтиёри билан топширган фуқароларга қимматбаҳо совғалар топширилган.
Мақолада таъкидланишича, фуқароларда қуролни милицияга ихтиёрий топширсак, жиноий жавобгарликка тортиламиз, деган хато қараш шаклланган ва шу боис одамлар ноқонуний бўлса-да, қурол сақлаб келади. Ҳолбуки, қуролини ўз ихтиёри билан топширганлар жазога тортилмайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар