Тошкент бозорларидаги қулупнай нархлари эълон қилинди

Тошкент бозорларидаги қулупнай нархлари эълон қилинди
Айтишларича, қулупнай сотиб олишга ҳали эрта экан: ҳам қиммат, ҳам унчалик мазали эмас. Лекин одам жуда истаса, татиб кўриши мумкин. Ушбу мавсумда қулупнай расталарига тушганлар, Sof.uz мухбири билан дастлабки таассуротларини ўртоқлашди.

− Чорсуда эса қулупнай нархи 45 минг сўм.

− Бугун 25 минг сўмга Чарли навли қулупнай сотиб олдим. Мазаси аранг сезилади. Ҳали эрта экан.

− Чилонзор метроси яқинида қулупнай нархи 28 минг сўм. Таъми умуман йўқ. Ҳали эрта.

− Кеча Фарҳод бозоридан 30 минг сўмга сотиб олдим: мазали, ширин.

− Олой бозорида 60 минг сўм: сараланган ва жуда мазали.

− ТТЗ бозорида 20−32 минг сўм.

− Юнусобод бозорида 20 минг сўм. Бироқ сотиб олмадик, ишонч йўқ.

− Бугун огоҳлантиришди, олмаслик керак экан. Танишим инфекция бўлимида ишлайди, иккита овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилибди.

− Роҳат айланма йўли яқинида 40−50 минг сўм.

Ҳамма севиб истеъмол қилувчи қулупнай Тошкент бозорларида бир килограмм нархи 20 мингдан 120 минг сўмгача деб баҳоланмоқда. Бу унинг сифати ва ўлчамига боғлиқ.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар