Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон ҳудудларида газ таъминоти объектлари қисми газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газни сотиш учун хусусий операторлар ваколатли бошқарувига ўтказилади. Бу президентнинг 20 апрелдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда gazeta.uz нашри.
Тажриба лойиҳаси доирасида пойтахтда хусусий операторга Бектемир туманининг «Бектемиртумангаз» туман эксплуатация хизмати объектларини ўтказиш мўлжалланмоқда. Қорақалпоғистонда «Кегейлитумангаз», Андижон вилоятида - «Шаҳрихонтумангаз», Бухорода — «Когонтумангаз», Жиззахда — «Зоминтумангаз», Қашқадарёда — «Қаршитумангаз», Навоийда — «Қизилтепатумангаз», Наманганда — «Намангантумангаз», Самарқандда — «Нарпайтумангаз», Сурхондарёда — «Жарқўрғонтумангаз», Сирдарёда — «Янгиершаҳаргаз», Тошкентда — «Янгийўлтумангаз», Фарғонада — «Олтиариқтумангаз» ҳамда Хоразм вилоятида «Янгиариқтумангаз» филиали объектлари ваколатли бошқарувга ўтказилади.
Қарорда таъкидланишича, қарор газ таъминоти тизимига бозор механизмларини жорий этиш ва самарали бошқариш тизимини яратиш, унинг модернизацияси учун сармоялар жалб этиш, хизматлар сифатини яхшилаш ва етказиб берилган табиий газ учун ўз вақтида тўловлар қилинишини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Ваколатли бошқарувни 1 июндан жорий этиш режалаштирилмоқда. Хусусий операторлар танлов бўйича саралаб олинади. Улар томонидан табиий газни сотиш, уни реализация қилиш учун лицензия олмаган ҳолда амалга оширилади. Уларга газ савдоси ҳажмининг 21 фоизидан кўп бўлмаган комиссия мукофоти кўзда тутилган. Хусусий операторлар, ходимлари сонидан қатъий назар, ягона солиқ тўловини тўлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди