date
views 7 531

Яна бир қайтиш. Тошкентнинг собиқ ҳокими Олмазор туманига раҳбар бўлди

Яна бир қайтиш. Тошкентнинг собиқ ҳокими Олмазор туманига раҳбар бўлди
Тошкент шаҳри Олмазор туманига Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ҳоким этиб тайинланган. Бу ҳақда «Кун.uz» хабар берди.

У 21 апрель куни президент ташрифидан кейин ишдан олинган Баҳодир Ғоибназаров ўрнида иш бошлаган.

Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йилдан 2011 йилгача Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган. У 2016 йилнинг сентябрида, ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи бўлган Шавкат Мирзиёев томонидан Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланган ва шу кунга қадар шу лавозимда фаолият кўрсатиб келаётганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Яна бир қайтиш. Тошкентнинг собиқ ҳокими Олмазор туманига раҳбар бўлди