16:39 / 26.04.2017
8 195

Ўзбекистонда валютани эркин айрибошлаш сари илк қадам қўйилди

Ўзбекистонда валютани эркин айрибошлаш сари илк қадам қўйилди
Ўзбекистонда кенг кўламли валюта ислоҳотларига старт берилди. Айни вақтда валюта тушумининг давлатга мажбурий сотиш миқдори камайтирилди, баъзи бир корхоналар учун бу талаблар буткул олиб ташланган, деб тушунтирди Спутник Ўзбекистон нашрига республика Марказий Банки раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов.

Банк тизими олдида миллий валютани мустаҳкамлаш, инфляция ўсишининг режалаштирилган миқдоридан ошмаслигини таъминлаш, валюта бозорини либераллаштириш вазифалари қўйилган эди, деб таъкидлади республика Марказий банки расмий вакили.

Амалдорнинг тушунтириш беришича, валюта тушумини давлатга мажбурий сотиш ҳолатини бекор қилишдан ташқари, махсус аналитик гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, улар сўнгги жорий этилган янгиликларни кузатиб бориш билан шуғулланади. Тижорат банклари айни вақтда фаол равишда чет эл сармояларини жалб қилиб келмоқда. Шоаҳмедовнинг ишонтириб айтишича, бу валютани эркин айрибошлаш сари ташланаётган илк қадамдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда валютани эркин айрибошлаш сари илк қадам қўйилди