Жорий йилнинг I чорагида «Афросиёб» тезюрар электропоездлари сони яна иккитага кўпайди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов шу ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Бугунга қадар маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар 9 вагондан иборат поездлардан фойдаланган бўлса, эндиликда 11 та турли тоифали вагонлардан иборат поезд уларга хизмат кўрсатади. Ҳозирда «Афросиёб» замонавий электропоездлари Самарқанд, Бухоро ва Қарши шаҳарларига тўлиқ қатновни амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ, жорий йилнинг I чорагида молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан жами 196,1 миллион доллар миқдоридаги капитал маблағлар ўзлаштирилиб, давр прогнози 100 фоизга бажарилди. Хусусан, «Қарши-Термиз» темир йўл линиясини электрлаштириш, «Бухоро-Мискин» темир йўлини барпо этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, жамият ишчи-хизматчиларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилди.
Тадбирда акциядорлик жамияти ва тармоқнинг барча саноат корхоналарида қўшимча даромад олиш мақсадида аҳолига аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бунинг натижасида бу даврда аҳолига 110,5 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади