
Интернет тармоғи фойдаланувчилари бозорларимиздаги одатий рангда бўлмаган мева-сабзавотлар бўйича суҳбатлашмоқда. Бу ҳақда «Uz24.uz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.
Фойдаланувчилардан бири «Potrebitel.uz» гуруҳига одатда қизил рангда бўладиган тарвузнинг сариқ рангдаги расмини жойлади. Унинг ёзишича, бундай тарвуз Қашқадарёдан олиб келинган. Бироқ пойтахт бозорларида унинг ҳали бор-йўқлиги аниқ эмас. Айтилишича, сариқ тарвуз Япония навидир.
Баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, бу тарвуз қовун билан чатиштирилган ёки унга кимёвий моддалар қўшилган бўлиши мумкин. Тарвузни татиб кўрганлар эса унинг таъми мазали эканлигини айтмоқда.
Шунингдек, суҳбатга қўшилган бошқа фойдаланувчилар бозорларимизда сариқ рангли помидор ва малина ҳам борлигини ёзмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар