Хориждаги талабаларга Ўзбекистон бренди учун грант берилади

Хориждаги талабаларга Ўзбекистон бренди учун грант берилади

Президент Шоукат Мирзиёев Ўзбекистоннинг туристик ва экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилишини маълум қилди.

Ташаббус хорижий олийгоҳларда таҳсил олаётган 150 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабани қамраб олиши кутилмоқда.

Янги дастур доирасида ёшлар Ўзбекистон тарихи, маданияти ва сайёҳлик имкониятлари ҳақида хорижий тилларда рақамли материаллар тайёрлайди. Бу ишлар учун ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилади.

Хорижда ўқиётган талабаларга ўзи яшаётган мамлакат бозорини таҳлил қилиш, Ўзбекистоннинг туристик йўналишларини тақдим этиш ва маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш учун грантлар берилади.

Шу орқали чет тилларини биладиган 650 минг нафар ёшнинг билим ва имкониятларини даромад манбаига айлантириш, уларни Ўзбекистоннинг хориждаги норасмий элчилари сифатида жалб қилиш мақсад қилинган.

Дастур талабаларга ўқиш давомида қўшимча даромад топиш имконини беради. Улар таҳсил олаётган давлатларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва маҳсулотларини тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар