6 155
БМТ олий комиссари: «Ўзбекистоннинг илиқ ва дўстона муносабатини кўриб шу ерда қолгим келяпти»
10 май куни «Тараққиёт стратегияси» марказида «Инсон ҳуқуқлари ва ўзаро ҳамкорлик» мавзусидаги Ўзбекистон Фуқаролик форуми бўлиб ўтди. Тадбир БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн раҳбарлигидаги делегациянинг расмий ташрифи доирасида ташкил этилди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Мазкур форумда 50 га яқин нодавлат нотижорат ташкилот ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қатнашди. Улар БМТнинг олий комиссарига ўз савол ва таклифлари билан тўғридан-тўғри мурожаат этишди.
«Биз бу ерга ҳукумат томонидан режалаштирилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга келдик. Албатта, бу ислоҳотлар узоқ муддатли бўлиб, маълум бир вақтни талаб қилади. Энг асосийси, мамлакатда ушбу ўзгаришлар жараёнининг бошланганлигидир. Биз мазкур ислоҳотлар доирасида Ўзбекистоннинг ҳамкори сифатида ҳаракат қилишни истаймиз. Ахир фақат бирлашибгина биз барча муаммоларни биргаликда ҳал этишимиз мумкин», - деди БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари.
Шунингдек, тадбирда Зайд Раад Ал-Ҳусайн мазкур ташриф биринчиси бўлиб қолмаслиги, келгусида мамлакатда яна кўплаб учрашувлар ташкил этилишини маълум қилди.
«Балки Ўзбекистонга қайтиб келишимга ҳожат ҳам қолмас. Сабаби, сизлар шундай дўстона ва илиқ кутиб олдингизки, балки бу ердан кетишим керак эмасдир?! Меҳмондўстлик учун ташаккур», - дея қўшимча қилди Зайд Раад Ал-Ҳусайн.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради