10:02 / 11.05.2017
6 887

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарини қабул қилди (видео)

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарини қабул қилди (видео)
Жорий йилнинг 10-12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик, деб ёзади Qalampir.uz.

10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашган эди.

Шунингдек, Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов билан учрашувда БМТ ва Ўзбекистон ўртасида тенг ҳуқуқлиликка асосланган ҳамкорликка 2017 йил 2 мартда 25 йил тўлгани ўзига хос тарихий сана экани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев, адлия вазири М.Икромов, Бош прокурор И.Абдуллаев, ички ишлар вазири А.Азизов билан учрашувларда Ўзбекистон билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳурматли меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Президент билан учрашув чоғида Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг тарихда илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарини қабул қилди (видео)