21:15 / 16.05.2017
7 043

17 май куни юртимизда ёмғир ёғиши ваъда қилинмоқда

17 май куни юртимизда ёмғир ёғиши ваъда қилинмоқда
Эртага 17 май куни юртимиз бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Деярли барча ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Лекин ҳаво ҳарорати асло совимайди. Марҳамат, об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +30... +32, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +27... +32, кечаси эса +17...+22 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +27... +32, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +30... +35, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 17 май куни юртимизда ёмғир ёғиши ваъда қилинмоқда