Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йилнинг 19—20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 6—7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркманистон мулоқоти ва Туркманбоши шаҳридаги учрашув ва музокараларнинг давоми бўладиган ушбу ташрифда мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган «Аваза» миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.
Давлат раҳбарларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди