Давлат меҳнат инспексияси “Очиқ буджет” бўйича огоҳлантириш берди

Давлат меҳнат инспексияси “Очиқ буджет” бўйича огоҳлантириш берди

Давлат меҳнат инспексияси “Очиқ буджет” жараёнларида ходимларни овоз беришга ёки овоз йиғишга мажбурлаш меҳнат қонунчилигига зид эканини эслатди.

Маълум қилинишича, иш берувчи ёки масъул шахс ходимлардан муайян лойиҳа учун овоз беришни талаб қилиши, уларни овоз тўплашга жалб этиши қонуний ҳисобланмайди. Бундай ҳолатга дуч келган фуқаролар қисқа рақам орқали мурожаат қилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун 50 БҲМдан 100 БҲМгача жарима қўлланади. Бу 20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

Агар “Ташаббусли буджет”да иштирок этаётган лойиҳа бўйича ходимлар мажбуран овоз беришга ёки овоз йиғишга жалб қилингани аниқланса, ушбу лойиҳа жараёндан чиқариб ташланиши мумкин.

Бундай ҳолатларда масъул шахслар ҳам қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар