12:00 / 10.06.2017
5 588

Ўзбекистонда 2,2 млрд долларлик 120дан ортиқ тўқимачилик лойиҳалари амалга оширилади

Ўзбекистонда 2,2 млрд долларлик 120дан ортиқ тўқимачилик лойиҳалари амалга оширилади
Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Тошкентнинг Wyndham меҳмонхонасида (собиқ Dedeman) ўзбек енгил саноати маҳсулотларини ЕИ мамлакатларига экспорт қилиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида анжуман ташкил этилди. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар берди.

“Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини ЕИ мамлакатларига экспорт қилишга доир муҳим масалаларни ҳал этиш учун” мавзусида ташкил этилган конференцияда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Н.Е. Аҳмат Башар Шон, Ўзбек ва Турк тадбиркорлари ассоциацияси раҳбари Эржон Булут, “Ўзбекенгилсаноат” АК раиси Илҳом Ҳайдаров, ЕИ делегацияси вакили Светлин Сергеенков ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритаётган, турк сармоядорлари иштирокида ташкил этилган тўқимачилик корхоналари раҳбарлари, соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда сўзга чиққан “Ўзбекенгилсаноат” АК раиси Илҳом Ҳайдаров жорий йил май ойида ЕИ кенгаши Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотларини импорт қилишга рухсат бергани, Халқаро Меҳнат ташкилоти республикада пахта етиштириш ҳамда унинг ҳосилини йиғиб олишда мажбурий болалар меҳнати йўқлигини эътироф этгани ҳақида маълум қилди. Бу эса, мамлакатда тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва экспорт бозорини кенгайтиришга улкан имкониятларни тақдим этади.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, бир вақтлар ўзбек тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ЕИнинг тўқимачилик бозорида яхши талабга эга бўлган. Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, яқин истиқболда Ўзбекистоннинг ушбу соҳасида қиймати 2,2 млрд доллардан ортиқ бўлган 120дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирмоқда.

Анжуманда бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар, тадбиркорларни қийнаётган масалалар, ЕИ бозорига қайтадан чиқиш учун қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикрлар алмашилди, муҳокама қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 2,2 млрд долларлик 120дан ортиқ тўқимачилик лойиҳалари амалга оширилади