
Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши вақтида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев лавозимидан озод этилди.
«Кун.uz» маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев йиғилиш вақтида Самарқанд вилоятида қатор соҳаларда, жумладан, молия ва солиқ тизимидаги камчиликларни келтириб ўтган.
Қайд этиш керак, шу кунларда президент Самарқанд вилоятида бўлиб қайтганди.
Маълумот учун, Оқбўтаев ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланганди. У вилоятининг аввалги ҳокими Зойир Мирзаев бош вазир ўринбосари ҳамда республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинлангач, унинг ўрнида иш бошлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар