Тошкент кимё-технология институтига янги ректор тайинланди

Тошкент кимё-технология институтига янги ректор тайинланди
Шуҳрат Муталов Тошкент кимё-технология институти ректори этиб тайинланди.

Муталов бунгача мазкур институтда ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Институт сайтидаги маълумотларга кўра, Шуҳрат Муталов техника фанлари номзоди, доцент. У шу институтнинг битирувчиларидан бири бўлиб, бу ерда ўқишни тамомлаганидан — 2001 йилдан бери ишлаб келади.

Эслатиб ўтамиз, институтнинг аввалги ректори Садриддин Туробжонов бир ой аввал Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар