11:03 / 13.06.2017
8 322

Тошкентнинг бир неча туманларидаги кўчалар қайта номланди

Тошкентнинг бир неча туманларидаги кўчалар қайта номланди
2017 йил 2 июн куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг “Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, Бектемир, Яшнобод, Олмазор, Учтепа, Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги баъзи жой, кўчаларга янги ном берилган ва қайта номланган. Жумладан, Бектемир туманидаги Бардонкўл кўчаси Мажнунтол кўчаси деб қайта номланди.

Яшнобод туманидаги Паҳлавон Маҳмуд-2 тор кўчаси Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, М.Мусахонов 1-тор кўчаси Паҳлавон Маҳмуд тор кўчаси ҳамда М.Мусахонов 1 ва 2-берк кўчалари Паҳлавон Маҳмуд 1 ва 2-берк кўчалари дея қайта номланди.

Олмазор туманидаги Янги тор кўчалар Чуқурсой 6-7-8- тор кўчаси ва Норазтепа 5-6-7-8-тор кўчаси деб номланди.

Учтепа туманидаги Туятортар кўчаси Кўкча Оқтепа кўчаси деб қайта номланди.

Юнусобод туманидаги Боғишамол ва Янгишаҳар кўчалари оралиғидаги янги кўчага Янгишаҳар кўчаси ҳамда Дўрмон йўли ва Боғишамол кўчалари оралиғида ташкил топган кўчага Дўрмон йўли кўчаси деб ном берилди. Шунингдек, Аҳроробод 2-берк кўчаси Аҳроробод тор кўчаси деб номланди.

Сергели туманидаги Янги тор кўчаларга Саватчи 2-3-4-5-6-тор кўча, Шоҳруҳия кўчасига Само кўчаси, Янги берк кўчаларга Само 1-2-берк кўчаси, Ҳамза кўчасига Фаввора кўчаси деб номланди.

Яккасарой туманидаги Фозилота қабристони Яккасарой қабристони деб аталадиган бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентнинг бир неча туманларидаги кўчалар қайта номланди