
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (МАК) қатор ички рейслар учун реклама тарифларини эълон қилди. Бу ҳақида авиакомпания сайтида хабар берилди.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тошкентдан Андижон, Фарғона, Наманганга бориш ва қайтиш йўналиши бўйича реклама тарифи амал қилиши тўғрисида хабар қилади. Ушбу йўналишларда бир томонга чипта нархи йиғимларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 17 EURO'ни ташкил қилади. Ўзбекистон резидентлари учун тўлов ЎзР МБнинг авиачипталарни сотиш кунидаги курси бўйича сўмда амалга оширилади", - дейилади МАК хабарида.
Бундан ташқари, МАК сайтида Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишига нисбатан ҳам реклама тарифи жорий қилингани маълум қилинган. Бу йўналишдаги авиачипта нархи йиғимларини қўшиб ҳисоблаганда 50 EURO'ни ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар