08:10 / 26.06.2017
5 694

Россияда ишлашни истовчилар Тошкентда пуллик имтиҳон топширишлари мумкин

Россияда ишлашни истовчилар Тошкентда пуллик имтиҳон топширишлари мумкин
Пойтахтимизнинг бирйўла уч олий ўқув даргоҳи Ўзбекистон фуқароларидан Россияда ишлашга рухсатнома олиш учун имтиҳон қабул қила бошлайди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Имтиҳонлар топшириш тартибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги «Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат миграциясини амалга оширишни режалаштираётган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳонлар ташкил қилиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан аниқлик киритилган.

Ягона имтиҳон рус тили, РФ тарихи ва қонунчилиги асослари борасидаги билимларни текширувчи саволлардан иборат бўлади. Имтиҳонлар Ўзбекистон Миллий университети, И.Каримов номидаги Тошкент давлати техника университети ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалида бўлиб ўтади.

Янги хизмат пуллик бўлади, тўлов миллий ва хорижий валюталарда қабул қилинади. Хорижий валютада тўловларни қабул қилиш учун марказлар махсус терминаллар билан жиҳозланади. Тўловнинг сўмдаги қисми имтиҳон марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар ва олийгоҳ ходимларини рағбатлантиришга сарфланади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг номлари автоматлаштирилган электрон маълумотлар базасига қўшилади. Уни айни пайтда ишлаб турган меҳнат мигрантларига оид электрон база билан бирлаштириш режалаштирилган.

Имтиҳонлар ҳақида барча маълумотлар (услубий қўлланмалар, уларнинг баҳоси, ўтиш вақти ва жойи) Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий сайтида эълон қилиб борилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россияда ишлашни истовчилар Тошкентда пуллик имтиҳон топширишлари мумкин