
«Ўзбекнефтгаз» компанияси 15 июлдан аҳолига етказиб берилаётган табиий газ нархи 7 фоизга қимматлашишини маълум қилди. 29 июнь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси нархларнинг янги реестрини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Газета.uz» сайти.
Келгуси ойдан бошлаб ҳисоблагич бўлган ҳолатда 10 куб метр табиий газ нархи 2634 сўм этиб белгиланди (ҳозирги нарх — 2461,2 сўм, ўсиш — 7%).
Ҳисоблагич бўлмаган тақдирда, овқат тайёрлаш учун фойдаланилган 10 куб метр газ нархи 4555,9 сўм (ҳозирда — 4225,9, ўсиш — 7,8%), иситиш учун эса 2112,45 сўм (1973,7, ўсиш — 7%) этиб белгиланди.
Газ учун тарифлар сўнгги бор октябрь ойида ошган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар