30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Маълум бўлишича, вазирлик томонидан тадбиркорлик субъектлари орасида ҳудудларда энг кенг тарқалган муаммоларни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилди. Сўровномани ўтказиш давомида тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган энг катта тўсиқлар - банкдан иш ҳақи учун нақд пул олишдаги қийинчиликлар, кредит олишда норасмий тўловларни талаб этиш ҳолатлари, маҳаллий автомобил йўлларининг сифат даражаси пастлиги, ер олишдаги муаммолар ва бошқа вазиятлар ўрганиб чиқилди.
Сўровнома натижаларига кўра, банкдан иш ҳақи учун нақд пул олишдаги қийинчиликларнинг энг юқори кўрсаткичи (51.2 фоиз) Сирдарё вилоятида қайд этилган. Кредит олишда тадбиркорлардан норасмий тўловларни талаб этиш ҳолатлари эса Бухоро вилоятида кўп учраганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Савдо-саноат палатаси тизими тубдан қайта ислоҳ этилиб, унга мувофиқ Палата меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Эндиликда туман ва шаҳарларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва бизнес-хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш саналади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди