Бугун, 3 июль куни Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси "Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув" мавзусига бағишланди. Тадбир давомида 30 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойида кўтарилган масалалар ҳам муҳокама этилди.
Кун.uz мухбирининг хабар беришича, журналистлар яқинда "Ёшлар" телеканалига раҳбар этиб тайинланган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбековга саволлар йўллашди. Жумладан, улар яқин келажакда "Ёшлар" телеканалининг форматида қандай ўзгаришлар бўлиши билан қизиқишди.
"Инсонни яқиндан билмай туриб, унга тош отиш - энг осон иш. Анча йиллардан бери, санъатшунос сифатида соҳадаги камчилик ва ютуқларни беихтиёр кузатиб келаман. "Ёшлар" телеканалини жуда катта ўзгаришлар кутмоқда. Яқин кунларда янги режалар, лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганмиз. Албатта, бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Агарда ёшлар билан очиқ-ойдин, мавжуд муаммолар бўйича учрашувлар, анжуманлар ташкил этилса, бундан хурсанд бўламиз ва бевосита иштирок этамиз", - деди Озодбек Назарбеков. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи