3 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув» мавзусига бағишланди.
Тадбир давомида журналистлар спикерларга ўз саволлари билан мурожаат қилишди. Саволлар орасида дарс жараёнини бузилишига сабаб бўлувчи кундалик текширувлар, ўқитувчилар вақтини ўғирловчи ортиқча қоғозбозликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу муаммоли масалаларга Олий ва ўрта таълим вазирлигининг муносабати қандай эканлигига қизиқишди.
«Олийгоҳларда битта дарс жараёни 80 дақиқани ташкил этса, хонага декан ёки бошқа ходимларнинг давомат қилиш учун кириши оқибатида 15-20 дақиқа йўқотилади. Бу текширувлар талабанинг дарс давомида етарли билим олишига тўсқинлик қилади. Яна бир муаммо - ўқитувчилар иш вақтидан сўнг давомади паст талабанинг ҳолатини текшириш учун уйма-уй юришади. Бу каби ҳолатларга албатта, ўзгартириш киритишни мақсад қилганмиз. Президентимиз қайд этганларидек, ўқитувчилар ўз фаолияти ва илмий изланишлари билан банд бўлиши керак», - дея Олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўринбосари Дилмурод Набиевнинг сўзларини келтирди «Кун.уз» мухбири.
Вазир ўринбосари 100 баллик рейтинг тизимида баҳоларни сарҳисоб қилишга кўп вақт сарфланишини ҳам қайд этди.
«Айни дамда ортиқча вақт сарфламаслик ва рейтинг баҳолашдаги қийинчиликларни ҳал этиш мақсадида аввалги беш баллик тизимга ўтиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада аниқ тўхтамга келиниши билан хабар берамиз», деган Дилмурод Набиев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...
Мақсадининг охиригача бормайдиганларга нима халақит беради?
Қаҳва мияда «бахт гармони»ни ишлаб чиқариши ва юракка фойдали эканлиги айтилди
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?
Дунёдаги энг ноодатий пойабзаллар (фото)
Қодиров Путиннинг туғилган кунида урушдаги ҳарбийларга “совға” юборди (видео)