13:06 / 13.07.2017
7 641

Ўзбекистон паспорт хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимини жорий этади

Ўзбекистон паспорт хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимини жорий этади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 11 июль куни миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Президентнинг «Миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда фуқароларни паспорт тизими ва миграция ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул қилиш, давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизими жорий этилади.

Янги тизим 2018 йилнинг 1 май кунидан жорий этилади. Тизим биометрлик ҳужжатларни бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш жараёнини соддалаштиради.

Президент 2018 йилнинг 1 февралига қадар чет давлатлар ҳудудида Ўзбекистоннинг миграция соҳасидаги тегишли органлари ваколатхонасини очиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

Шунингдек, давлат идоралари хорижий давлатларда рўйхатдан ўтиш ва меҳнат қилишга рухсат олиш тартибини соддалаштириш масаласини ҳам ишлаб чиқади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон паспорт хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимини жорий этади