11:08 / 20.07.2017
6 617

Шоҳимардонлик уч ёшли қизалоқ кучли хотираси билан барчани лол қолдирмоқда

Шоҳимардонлик уч ёшли қизалоқ кучли хотираси билан барчани лол қолдирмоқда
Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи одамлари бағрикенг, самимий, меҳнаткаш. Ёшлари истеъдодли. Афифа исмли уч ёшли қизалоқнинг ноёб истеъдоди ҳақидаги гаплар вилоят марказигача етиб борган, деб ёзади Дарё нашри.

– Энди тили чиқа бошлагандаёқ қизимнинг хотираси кучли эканини пайқагандим, – дейди онаси Маҳлиё Қўшоқова. – Қандай эртак ўқиб бермайлик, бутун матнни болаларга хос тилда қайта ҳикоя қила оларди. Бир куни бувиси давлатлар номи, уларнинг пойтахтлари ҳақида гапириб берди. Қизим барчани лол қолдириб, худди ўша тартибда бирма-бир қайтарди. Кейин глобусдан мамлакатлар жойлашувини тушунтирди. Афифа ҳеч қийналмасдан ўша давлат ва унинг пойтахтини кўрсатар ва номини айтарди.

Қизиқишимиз ортиб, биз ҳам қитъа ва давлатлар номини атайлаб чалкаштириб айтдик. У ҳеч адашмай «ер шари»дан ўша қитъа ёки давлатни топди ва пойтахти фалон шаҳар деб, жажжи бармоқлари билан кўрсатди. Умуман, дунё харитасидан 183 давлатни ҳеч қандай хатосиз кўрсатиб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шоҳимардонлик уч ёшли қизалоқ кучли хотираси билан барчани лол қолдирмоқда