
Атоқли давлат арбоби таваллуд топган, ҳозир унинг номи билан аталадиган туман марказида Шароф Рашидов бюсти очилишига бағишланган маросимда адибнинг яқинлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари, фан ва адабиёт намояндалари иштирок этди. Туман марказида барпо этилган майдонга ўрнатилган ёдгорликка ёпилган пардани Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова ва Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов очди.

Вилоятдаги таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокидаги маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар