18:33 / 26.07.2017
7 398

Марказий банк раиси ўринбосари автокредитлар тўхтатилишига аниқлик киритди

Марказий банк раиси ўринбосари автокредитлар тўхтатилишига аниқлик киритди
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида яқинда бир қатор банклар томонидан автокредитлар бериш тўхтатилгани билан боғлиқ савол ўртага ташланди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Саволга Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев жавоб берди. Унинг таъкидлашича, банклар жалб қилинган маблағлар ҳисобидан кредит беради. Банк бир йиллик ресурс жалб қилса, бир йиллик, ўн йиллик ресурс жалб қилса, ўн йиллик кредит беради.

Автокредитлар ёпилиши масаласига ойдинлик киритар экан, Саидкамол Хўжаев жорий йилнинг бошидан буён узоқ муддатли кредитлар кўп ажратилганини айтиб ўтди. «Баъзи банклар ўз имкониятларидан келиб чиқиб бугунги кунда узоқ муддатли кредитлар беришни қисқартирди. Автокредитлар ҳам уч йилга берилгани учун узоқ муддатли кредит ҳисобланади ва шунинг учун баъзи банклар бу кредитларни беришни тўхтатди», — деди Марказий банк раиси ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, айрим банклар ҳали ҳам автокредит бермоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Марказий банк раиси ўринбосари автокредитлар тўхтатилишига аниқлик киритди