
Давлат тест маркази томонидан 1 августда ўтказиладиган имтиҳонлар учун тайёрланган тестларнинг жавоблари чиқариб юборилмаган. Бу ҳақда Давлат тест маркази бўлим бошлиғи Қаюм Боймиров маълум қилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Қаюм Боймировнинг сўзларига кўра, тестлар, тест варақаларини тайёрлашга жалб этилган барча масъул шахсларнинг халқ билан мулоқоти 25 июндан эътиборан чекланган.
ДТМ бўлим бошлиғининг таъкидлашича, икс-вариантнинг чиқиши мумкин эмас, «бунга ишониб бўлмайди». Боймировнинг алоҳида қайд этишича, бундай икс-вариантлар бундан аввал ҳам бўлмаган.
Аввалроқ бир қатор нашрларда ДТМ томонидан икс-вариантлар чиқариб юборилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар