19:30 / 27.07.2017
6 591

Тадбиркорлар диққатига: солиқ идоралари ҳисоб-рақамни музлатиб қўйишга ҳақли эмас!

Тадбиркорлар диққатига: солиқ идоралари ҳисоб-рақамни музлатиб қўйишга ҳақли эмас!
Баъзан тадбиркорлик билан шуғулланувчилар орасида ҳисоб-рақамлари музлатилиши билан боғлиқ ҳолатга дуч келганлари ҳам топилади. ХПК сессиясида айни масалага аниқлик киритилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

“Яқинда бир тадбиркорнинг айтишича, солиқ идорасидан келиб ҳисоб рақамини музлатиб қўйибди. Сабабини сўраганда сиз пул яширгансиз, деган гапни айтишган. Шундан сўнг, у Солиқ қўмитаси ишонч телефонига қўнғироқ қилса, мурожаат 15 кун давомида кўриб чиқилишини билдиришган. Тадбиркор эса, 15 кунда йўқотадиган нарсалари бор, кўп нарсани бой бериш эҳтимоли ташвишида Бош прокуратура ҳузуридаги ишонч телефонига мурожаат қилаяпти. Шундан сўнг, туман солиқ инспекцияси раҳбари унга қўнғироқ қилиб, бўлди сизнинг ҳисоб-рақамингизни очамиз, қанақадир англашилмовчилик бўлибди, дея хатосини бартараф этаяпти. Айтмоқчи бўлганим, мурожаатларни 15 кунда кўриб чиқиш узоқ муддат эмасми?”, - дея савол берди “Туркистон” газетаси мухбири.

Бу саволга Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Назарали Норбоевнинг ойдинлик киритишича, бугунги кундаги амалдаги қонунчиликда солиқ идораларининг 15 кун муддатга тадбиркор ҳисоб-рақамини музлатиб қўйиш ҳуқуқи йўқ.

“Бугунги кунда тадбиркорга нисбатан ҳисоб-рақамини ёпиб қўйиш ваколати солиқ идорасида мавжуд эмас. Биринчи навбатда, бу ҳолатга ойдинлик киритишимиз керак. Чунки бу нарса фақат суд қарори асосида қўлланилиши мумкин. Муҳокама қилинаётган фармонда ҳам бир меъёр кўзда тутилган. У ҳам 2018 йил 1 январидан кучга киради. Унга кўра, агар тадбиркорлик субъекти томонидан ноқонуний олиб кирилган товар-маҳсулотлар сотиладиган бўлса, солиқ идораси ўшанда ҳам беш кунга унинг ҳисоб-рақамини ёпиб қўйиши мумкин. Шунга мувофиқ, юқоридаги ҳолатда фақат ҳисоб-рақамни очиб беришни сўраб эмас, балки солиқ идораси ходими устидан ҳам шикоят қилиш керак бўлади. Шундан сўнг, унга нисбатан ваколат доирасидан чиққани учун чора кўрилади.

Иккинчидан, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати борасида. 15 кун деган нарса йўқ. Чунки юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун меъёрлари солиқ идораларига ҳам тегишли”, - деди Назарали Норбоев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тадбиркорлар диққатига: солиқ идоралари ҳисоб-рақамни музлатиб қўйишга ҳақли эмас!