
25—31 июль кунлари давомида Ҳиндистоннинг Лакҳнау шаҳрида халқаро математика мусобақаси бўлиб ўтди. Халқ таълими вазирлиги хабар қилишича, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Мусобақада дунёнинг 41 та давлатидан ташриф буюрган ёш математикалар иштирок этди.
Қайд этилишича, мазкур танловда тўртинчи марта қатнашган ўзбекистонликлар илк бор 2 та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов ва Севарахон Остонова индивидуал баҳсларда ўз иқтидорини намоён этиб олтин медални қўга киритган.
Қоракўлдаги худди шу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ҳамда 8-синф ўқувчиси Исмоил Пўлатов эса яккалик баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар