23:07 / 02.08.2017
12 552

Эртанги об-ҳаво: ва ниҳоят ёмғир ваъда қилинди

Эртанги об-ҳаво: ва ниҳоят ёмғир ваъда қилинди
Эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли мавжуд, деб ёзади Qalampir.uz нашри Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига асосан.

3 август кунининг об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +22... +24 даража бўлади. Шамол сониясига 12-17 метр тезликда эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +33... +38 кечаси эса +22... +27 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 5-10 метр сонияни ташкил этади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +22... +27 даража бўлиб, шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат кундузи +31... +36, кечаси +22... +27 даражани ташкил этади. Шамол сониясига 5-10 метр тезликда эсиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +31... +36, кечаси +20... +25 даража ташкил этиб, шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39 даража, кечаси эса +22... +27 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртанги об-ҳаво: ва ниҳоят ёмғир ваъда қилинди