
«Халқ банки» Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатиб чиқилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти. Айни пайтда мазкур қурилмаларга тегишли дастурлар ўрнатилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур банкоматлардан бир киши бир кунда максимум 100 минг сўм ечиб олиши мумкин. Банкоматлар душанба кунидан ишлай бошлайди.
Келажакда бундай банкоматлар сони ва географияси янада кенгайиб бориши режалаштирилган. Комиссия бўлмайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар