13:26 / 12.08.2017
6 471

Наманган вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорлар энди қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилмаслигини ваъда қилди

Наманган вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорлар энди қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилмаслигини ваъда қилди
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Халқаро пресс-клубда ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига ҳалигача жалб этиб келинаётгани тўғрисидаги саволга жавоб берди.

«Бу бор ҳақиқат, буни яшириб бўлмайди. Уларни нафақат ободонлаштириш ишларида, ҳатто қишлоқ ҳўжалиги ишларида ҳам ишлатиб келдик.

Ўқитувчининг ўзининг ишини қилдирмадик, фермерга боғладик. Врачларимизга ўз ишини қилдирмадик, ҚВПда ўз ишлари қолиб, қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлишди. Натижада нима бўлди, натижада бугун оналар ўлими ошди, гўдаклар ўлими ошди, лекин ҳеч ким ҚВПга ёрдам бергани йўқ.

Қачонки энди биз кўзимизни очиб кўрсакки, қанақадир оғир аҳволда. Шунинг учун қатъий чекланган ҳозир, ўқитувчиларимизни, умуман бюджет ходимларини жалб қилиш. Қайсидир шанбалик, қайсидир тадбир бўлсаки майли шунда умумий тартибда чақириладиган бўлса. Бизнинг энг забардаст соҳалар икки соҳа ҳам, энг ишонган соҳаларимиз. Буларни унақанги ишларга, мана ҳокимлар ҳам турибди, уларни бу ишларга жалб этиш тақиқланади, чиқармаймиз уларни бундай ишларга», дея ҳокимнинг сўзлари келтирилган Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси сайтида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманган вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорлар энди қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилмаслигини ваъда қилди