Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Русланбек Қуролтоевич Давлетовни Адлия вазирлигининг янги раҳбари сифатида тайинлаган. Бу ҳақда «Кун.uz»нинг ишончли манбалари хабар берди.
У бу лавозимда 2015 йил бошидан буён ишлаб келган Музраф Икромов ўрнини эгаллади. Икромов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига раҳбар бўлган.
Русланбек Давлетов шу йил январида Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчисининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Давлетов 1980 йили Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти — олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университети, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. Кейинроқ мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
2004−2012 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори ўринбосари ва директор в.б, 2014−2016 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шуъбасининг мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. 2016 йил сентябридан 2017 йил январигача Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда