Бугунги кунда солиқ тўловчиларга ўзларининг шахсий кабинетлари орқали ортиқча тўланган солиқ суммаларини Солиқ кодексининг 56—57-моддаларига мувофиқ қайтариш, ҳисобга олиш ёки келгуси тўловлар учун қолдириш бўйича солиқ органларига электрон ариза юбориш имконияти яратилган. Бу ҳақда «Давлат солиқ қўмитаси» ахборот хизматига таяниб «Дарё» нашри хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш солиқ тўловчи ваколатли органларга мурожаат этган санадан бошлаб амалдаги 30 кун ўрнига 15 иш куни ичида амалга оширилиши кўрсатиб ўтилди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56—58-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан рўйхатга олинган «Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисида»ги Йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритилиб, агар 10 иш куни мобайнида жорий тушумларнинг етишмаслиги ёки мавжуд бўлмаганлиги сабабли ортиқча ёки нотўғри тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш имконияти бўлмаса, қайтариш ёки ҳисобга олиши автоматик тарзда Молия вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, ушбу йўриқномада агар, ортиқча ёки нотўғри маблағлар келиб тушган даромад шахсий ғазна ҳисоб варағига жорий тушумларни келиб тушиши кутилмаётган бўлса (асосланган ҳолда) ортиқча ёки нотўғри тўловлар истисно тариқасида бир иш куни мобайнида тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилиши ёки ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди.
Мазкур нормалар солиқ тўловчилар учун ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқ тўловларини қисқа муддат ичида қайтариб олиш ва уларни мақсадли сарфлаш имкониятини беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди