Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш учун алоҳида биометрик паспортлар жорий этилади. Чет элга чиқиш рухсатномаси (стикер)ни расмийлаштириш тартиби ҳам шу санадан бошлаб бекор қилинади. Бу ҳақда тегишли фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 16 август куни имзоланган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Белгиланишича, амалда қўлланилаётган 2011 йил намунасидаги биометрик паспорт фуқаронинг шахси ва фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади.
Ўзбекистон фуқароси ушбу паспорт билан 2021 йилнинг 1 январига қадар чиқиш визаси (стикер)ни расмийлаштириш талаб қилинмайдиган давлатларга кириши мумкин.
Ўзбекистон билан виза тартибини ўрнатган мамлакатларга чиқиш учун амалдаги биометрик паспортдан ундаги хорижга чиқишга рухсат берувчи стикернинг муддати якунига қадар фойдаланиш мумкин.
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортининг давлат стандарти Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар тасдиқланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди