10:22 / 19.08.2017
6 162

Қачон "Сўмга ўтамиз"?

Қачон "Сўмга ўтамиз"?
Келаси йилнинг 1 июл санасига қадар Ўзбекистондаги барча уяли алоқа операторлари миллий валюта — сўмли тарифларга ўтишади, деб хабар қилди Спутник мухбири.

Бу ҳақда 16 август куни республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов хабар берган. Вазир в.б сўзларига кўра операторлар олдига келаси йилнинг июлига қадар ўз биллинг (ҳисоб) тизимларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилган.

"Операторлар олдига сўмли тарифларга ўтиш вазифасини қўйганимизда, улар ўз навбатида олдиларида турган муаммо — биллинг тизимларини кўриб чиқиш масаласи ҳақида гап очдилар. Шу туфайли сўмли тарифларга ўтиш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар этиб белгиланди", — деб айтган Шерматов.

Ўз навбатида, ушбу масалага изоҳ берар экан ООО Unitel раҳбари Дмитрий Шуков Beeline ҳозирданоқ сўмли тарифга тўлиқ ўтишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий валютаси сўм бўлишига қарамай, мамлакатдаги уяли алоқа операторлари тарифлари АҚШ долларида ҳисобланади. Тарифлар нархи давлат курсида ҳисоблансада, курс ўсиши тариф нархига бевосита таъсир кўрсатади. Бу эса уяли алоқа компаниялари мижозлари норозилигаг сабаб бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қачон "Сўмга ўтамиз"?