
Шайхонтоҳурлик тадбиркор шерикларини алдаб, 640 минг доллар пулни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда “Истеъмолчи ҳуқуқи” нашрига таяниб “Kun.uz” ёзмоқда.
Айтилишича, Фаёз Ботиров исмли шахс хусусий тадбиркорлик объектини очиб, у ерда савдони йўлга қўйган. Аммо савдодан топилган даромадни кирим қилмай, солиқни давлатдан яшириб келган. Шу тариқа у умумий қиймати 570 млн сўмлик маҳсулотни сотгани учун солиқ тўламаган.
Бундан ташқари, Ботиров дўсти К. Аҳмаджоновни шерикчиликка кўндириб, ундан 100 минг доллар, яна бир таниши Асат Муҳамедовдан ҳам 100 минг доллар олиб, уларга пулни қайтариб бермаган, фойдасини ҳам бўлишмаган.
Шу тариқа у 640 минг долларни олиб, турмуш ўртоғи номига Тошкент шаҳридан ҳовли жой, тадбиркорлик объекти қуриш учун ер майдони ва Nexia русумли автомашина сотиб олган.
Алданган шериклар Ботировнинг устидан арз қилингач, унинг ноқонуний фаолияти фош этилди. Иш судда кўриб чиқилиб, жавобгар озодликдан маҳрум қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар