«Сурхондарё: Бой мерос, туризм ва ислоҳотлар уйғунлиги» мавзусида Сурхондарёда бўлиб ўтган Халқаро пресс клубнинг сайёр сессиясида Сурхондарё вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов модератор Шерзодхон Қудратхўжаевнинг пахта йиғим теримига бюджет ташкилот ходимларининг жалб қилиниши борасидаги саволларига жавоб қайтарди.
— Мен вилоят раҳбарлигига келган кунимоқ, ушбу масалани кўтарганмиз. Ўқитувчи ва шифокорларнинг дала ишларига, кўчада қатор бўлиб ободончилик ишлари билан шуғулланишига тўлиқ барҳам берамиз.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, мажбурлаб, меҳнатига пул тўланмасдан далага олиб чиқилган ўқитувчи ё шифокор чопиқ ва бошқа дала ишларини виждонан бажарадими? Қарғаб-қарғаб ишламайдими? Бу ахир пахта ҳосилига ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмайди-ку?
Иккинчидан, бу йил пахтанинг харид нархи сезиларли тарзда оширилди, теримчиларга пахта йиғим-терими учун тўланадиган пул ҳам ошмоқда. Сурхондарёда ёлланма ишчи кучи жуда арзон — кунига 20–25 минг сўмга ишлашади. Пахта учун 400 сўмдан пул тўланишини ҳисобга олсак, 100 килограмм пахта терадиган инсон камида кунига 40 минг ва ундан ҳам кўпроқ пул ишлаб топиши мумкин. Фермерлар ана шундай кишиларни ёллаб, пулини тўлаб, ўзлари йиғиб-териб олишади пахтани керак бўлса. Ўқитувчиларни далага чиқарадиган бўлсак, фермерлар дангаса бўлиб қолади.
Мана, илгари мактаб ўқувчиларигача пахтага чиқариларди. Барҳам берилди. Кейин коллеж ўқувчилари чиқариларди, бунга ҳам барҳам берилди. Пахта терилмасдан қолиб кетаётгани йўқ-да.
Такрорлаб айтаман: Сурхондарёда на ўқитувчи, на шифокор пахта йиғим-теримига жалб қилинмайди. Бировга яхши кўриниш, режани бажариш учун бошқаларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик! — деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»