21:21 / 27.08.2017
7 859

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Ҳазрати Хизр мажмуасидаги мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади», — дейилади хабарномада.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ислом Абдуғаниевич қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилиниб ўтганлар хотираси ёд этилди.

Давлат раҳбари Ислом Каримов мақбарасида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Айтилишича, ушбу мажмуада Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жуда катта ҳажмдаги қурилиш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Давлат раҳбарининг кўрсатмалари асосида мажмуа лойиҳаси такомиллаштирилиб, мақбара гранит ва мармар билан қопланди. Мақбара пештоқи ва унга туташ айвон миллий нақшлар асосида безатилиб, унга Қуръони Карим оятлари билан бирга Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари битилди.

Президент мажмуада олиб борилаётган ишларни мантиқий якунига етказиш, зиёратчиларга тегишли шароитлар яратиш, унга ёндош қабристонни обод қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Манба: Daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди