date
views 8 262

Халқ банкининг Қўштепа туман филиали қарийб 1.5 млрд сўм жаримага тортилди

Халқ банкининг Қўштепа туман филиали қарийб 1.5 млрд сўм жаримага тортилди

2014 йилнинг 24 сентябрида Фарғона вилояти давлат бошқармаси ва Қўштепа туман ДСИ бўлими томонидан акциядорлик тижорат “Халқ банки” Қўштепа туман филиали ўтказилган текширув натижасида ушбу муассаса 1.342 млрд сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашрига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Айтилишича, бунга филиал томонидан олиб борилган ноқонуний молиявий операциялар сабаб бўлган. Жумладан, турли қаллоблик йўллари билан 315.7 млн сўмлик солиқлар давлатга тўланмай қолган.

Бундан ташқари, турли хусусий корхоналар билан келишув асосида шунга ўхшаган ноқонуний ишлар олиб борилган. Бунинг оқибатида “Халқ банки” 1.3 млрд сўм зарар кўрган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Халқ банкининг Қўштепа туман филиали қарийб 1.5 млрд сўм жаримага тортилди