09:59 / 31.08.2017
6 800

“Маҳалла” фонди бу йилги давлат дастури учун 9673,8 млрд сўм маблағ сарфлади

“Маҳалла” фонди бу йилги давлат дастури учун 9673,8 млрд сўм маблағ сарфлади
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 9673 ,8 млрд. сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда 30 август куни Халқаро пресс-клубнинг “Замонавий махалла: ташаббуслар ва кадриятлар бешиги” мавзусига бағишланган анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда таъкидланишича, давлат дастури доирасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар, ногиронларнинг 26 118 нафарига 3 456,4 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 125 нафар ногирон ва чин етим талабанинг ўқув-шартнома пулларини тўлаш учун 497,8 млн. сўм ажратилди.

Жорий йилги ёзги таътил мавсумида маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 700 та оиланинг фарзандларини 72 та сўлим оромгоҳда дам олди. Бунинг учун “Маҳалла” фондининг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари ҳисобидан 600,0 млн. сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, 698 нафар ёлғиз кексалар, 812 нафар пенсионерларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 321 нафар ногиронга махсус аравачалар совға қилинди, 128 нафар ёлғиз кексанинг туғилган кунлари нишонлаб берилди. 611 нафар кексанинг уй-жойлари таъмирланди. 8710 нафар кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштирилди.

2017 йил июнь ҳолатига кўра, 5,5 млн. дан зиёд хонадонлар билан мулоқотлар қилинди. Бунинг натижасида, 839 минг 900 та муаммо ва таклифлар аниқланди. Уларнинг 421 минг 630 таси (48,3 %) жойида ҳал этилди, 418 минг 270 таси туман ва шаҳар дастурларига киритилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича “Маҳалла” фонди томонидан 1 759 та фуқаролар йиғини мебель жиҳозлари, 715 таси компьютер жамланмаси билан таъминланади. 149 та фуқаролар йиғини жорий таъмирланади. 88 таси реконструкция қилиниб, 72 таси янгидан қурилди. 129 та болалар майдончаси таъмирланди, 213 та замонавий ва хавфсиз болалар майдончаси намунавий лойиҳа асосида қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон мафаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 9673 ,8 млрд. сўм маблағлари сарфланди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Маҳалла” фонди бу йилги давлат дастури учун 9673,8 млрд сўм маблағ сарфлади