
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга табрик мактубини йўллади.
Унда шундай дейилади:
“Миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан самимий тилакларимни қабул қилгайсиз.
Сиз давлат раҳбари сифатида фаолият бошлаганингиздан буён халқларимиз ўртасида асрлар давомида шаклланган дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари янги босқичга кўтарилганини чуқур мамнуният билан қайд этаман. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиб, мазмун жиҳатдан бойиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, эзгулик ва фаровонлик тилайман”.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар