date

Тошкент марказида ёнган кўп қаватли бино

Тошкент марказида ёнган кўп қаватли бино

Тошкентнинг Олой бозори яқинидаги кўп қаватли идора биносида юз берган ёнғин оқибатлари бартараф этилмоқда. Ижтимоий тармоқларда бинонинг ёнғиндан кейинги ҳолати акс этган суратлар пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь, жума куни кечки соатларда Wyndham (собиқ Dedeman) меҳмонхонаси ён томонидаги, UMS мобил алоқа оператори бош офисининг қаршисидаги кўп қаватли идора биносида кучли ёнғин келиб чиққанди.

Ҳозирча мазкур ҳодиса юзасидан расмий ахборот берилгани йўқ. Жабрланувчилар, етказилган зарар миқдори ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фотосуратларда бинонинг олд қисмидаги алюминийли композит панеллар тўлиқ ёниб кетганини кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент марказида ёнган кўп қаватли бино