Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчилар оқими 60 фоизга ортди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Жомбой вилоятининг жамоат ташкилотлари ва этник-маданий бирлашмалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. Бу ҳақда «1news.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Яқинда Ўзбекистонга қилган ташрифи ҳамда Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида гапирар экан, Нурсултон Назарбоев ҳамма билан дўст бўлиш кераклигини таъкидлади.
«Ҳозир алоқалар яхшиланмоқда, йўллар, чегаралар очиқ, Ўзбекистонга автобуслар қатнови тўлиқ йўлга қўйилди, поездлар қатнаяпти, самолётлар шаҳарларга учяпти. Жорий йилнинг дастлабки олти ойида йўловчилар оқими 60 фоизга ўсди. Бундан яхшироқ яна нима бўлиши мумкин? Бу ҳақида кўп маротаба гапирганман, энг муҳими, барча ютуқларимиз — биз барқарор эканлигимиз туфайли, », — деди Қозоғистон президенти.
Эслатиб ўтамиз, 2003 йилдан бери Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари ўртасида йўловчилар ташиш учун мунтазам автобуслар хизмат кўрсатмайди. Қайд этиш керакки, бир сутка давомида икки давлат чегарасини 2000—3000 одам пиёда кесиб ўтади.
2017 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга уюштирган расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 20 мартда имзоланган Халқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол имзоланганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда