
Ўзбекистон Давлат инвестициялар қўмитасида Хитойнинг "Suzhou Weiji" компанияси раҳбари Ван Ютао билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҳудудида чинни буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон Давлат инвестициялар қўмитаси» матбуот хизматига таяниб «Кун.уз» хабар қилмоқда.
Томонлар маҳаллий хом ашёдан чинни маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича саноат комплекси ҳамда Тошкентда соҳавий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириб олишган.
Шунингдек, лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида ХХРга амалга оширган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар асосида амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар