Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳукумат топшириғи асосида Калифорния штатидаги "Кремний водийси"да жойлашган Cisco компаниясининг бош қароргоҳида бўлишди. Бу ерда компаниянинг стратегия, технология ва инноватсиялар бўйича вице-президенти Даг Вебстер билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
Учрашув чоғида Cisco вакиллари компаниянинг жаҳон миқёсида иқтисодиётни рақамлаштириш, киберхавфсизлик бўйича ечимлари, "интернет буюмлар" (ИоТ) тенденциясига асосланган "ақлли" ва хафсиз шаҳар лойиҳалари юзасидан нуқтаи назарига оид тақдимот, шунингдек жамоавий ҳамкорлик ва мулоқотни ўрнатишга оид ИТ-таклифлари билан чиқиш қилдилар.
Cisco ҳамда вазирлик ўртасида Ўзбекистонда хавфсиз ва "ақлли" шаҳарни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Келишувлар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра истиқболда қуйидаги соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш белгилаб олинди:
- "Ақлли шаҳар" (смарт cитй) ҳамда "интернет буюмлари" (ИоТ) концепциясини ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашиш;
- Киберхавфсизлик йўналишидаги бошқарув амалиётини такомиллаштиришда ҳамкорлик қилиш;
- Ўзбекистонда ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш орқали мамлакатда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларда иштирок этиш;
- Кенг полосали интернетга уланиш соҳасида қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашиш.
1984 йилда асос солинган Cisco компанияси тармоқли технологиялар, аҳоли ва муассасалар учун илғор мулоқот ва алоқа алмашиш платформаларини ишлаб чиқишда жаҳонда пешқадам ҳисобланади. Компаниянинг 2016 йилда технологиялар ва хизматларни сотишдан олган даромади 46 млрд АҚШ долларини ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда