Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ–3262-сон қарори билан 2018-2020 йилларда автомобиль йўлларини, шу жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳарлар кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури тасдиқланди.
Norma.uz сайти ёзишича, 3 йил ичида йўллар бўйлаб 1,6 миллионтадан ортиқ, шаҳар кўчаларида эса 782 минг (уларнинг 103 таси пойтахтимизда) дарахт ва буталар ўтқазиш режалаштирилган. Дастурда қарағай, заранг, эман, каштан, шумтол, арча кабилар манзарали кўчатлар сифатида кўрсатилган.
Автомобиль йўллари давлат қўмитасига (Қўмита) автомобиль йўлларига ёндош ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди. Қўмита ҳузуридаги «Автойўлкўкаламзорлаштириш» УК «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКга айлантирилди.
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб умумий фойдаланишдаги автойўлларни, шунингдек, шартнома асосида шаҳарларнинг тегишли кўчаларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича ишлар кўрсатилган корхонанинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК директори Қўмита раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади. Қўмита тузилмасида автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ташкил этилди (6 нафар).
Корхона Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 68-уй манзилида жойлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди