06:22 / 26.09.2017
5 375

Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ADWEEK 2017 яна энг сараларни тўпламоқда

Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ADWEEK 2017 яна энг сараларни тўпламоқда
Маркетинг, реклама, дизайн, медиа ва кўнгилочар тадбирлар индустрияси соҳалари мутахассислари реклама ва маркетинг коммуникацияси соҳаларида инновацион ечимлар хилма-хиллигини муҳокама қилиш мақсадида яна бир бор тўпланадилар. ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама Ҳафталиги доирасида кўргазма, тармоқли конференция, танлов, бир неча маҳорат дарслари ва семинарлар бўлиб ўтади.

2016 йилда илк бор бўлиб ўтган маркетинг ва реклама Ҳафталиги индустриянинг энг сара вакилларини тўплаган ҳолда, дарҳол ўзини трендли ва илҳомлантирувчи воқеа сифатида кўрсата олди. Ҳафталик тадбирларига 2600 дан зиёд киши ташриф буюрди, турли тадбирларда 40дан зиёд маҳаллий ва хорижий экспертлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

«ADWEEK 2017 Ҳафталиги маркетинг ва реклама соҳасида маълумотлар тақдим этувчи ва ўзаро алоқалар ўрнатишга йўналтирилган асосий майдонга айланиши кутилмоқда. Панелли мунозаралар давомида Ўзбекистон маркетинг тармоғидаги долзарб масалалар, муҳим йўналишлар ва истиқболлар муҳокама этилади, - дейди Диёр Мирзаахмедов, «Миллий маркетинг маркази» ташкилотлар Ассоциацияси бошқаруви раиси.

ADWEEK Кўргазмаси билан бир вақтнинг ўзида давлат органлари, реклама соҳаси мутахассислари, маркетолог ва тадбиркорлар иштирокида амалий анжуманлар ўтказилади, уларда мутахассислар маркетингда қўлланиладиган замонавий технологиялар, реклама фаолияти ва тараққиёт воситаларини бошқариш соҳаларидаги амалий тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Ҳафталикнинг энг қизиқарли тадбирлардан бири ADWEEK танлови бўлиб, у 2017 йилнинг октябридан бошланиб, 5 ой давом этади. Мақсад - бозор иқтисодиёти ва реклама индустриясининг замонавий талабларига жавоб бера оладиган амалдаги брендлари, маркетинг лойиҳалари ва реклама кампанияларини қўллаб-қувватлаш ва янгиларининг юзага келишига кўмаклашишдан иборат.

Танлов янги сармоядорлар, ҳамкорлар ва истеъмолчилар диққатини жалб этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни ривожлантиришда ноанъанавий маркетинг ва реклама йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама Ҳафталигини якунловчи мукофотларни топшириш маросимида 13та асосий йўналиш бўйича танлов ғолиблари эълон қилинади.

ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама Ҳафталигига тайёргарлик доирасида 2017 йил 04 октябр куни соат 11:00да «Poytaxt» Бизнес марказида биринчи расмий матбуот-анжумаси бўлиб ўтади.

ADWEEK 2017 Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ҳақидаги батафсил маълумотга
www.adweek.uz сайти орқали эга бўлишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ADWEEK 2017 яна энг сараларни тўпламоқда